Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

ТСУ

5adba2589fbbcb23dd7276201b74ac (1)

1. Халқаро рейтингларда тутган ўрни:

Тюмень саноат университети Россиянинг топ-100 миллий рейтингига киради, шунингдек, QS ва RankPro каби халқаро рейтинг тизимларида жой олган.

2. Жойлашган манзили:

Тюмень саноат университети (ТСУ) Тюмень вилоятининг пойтахти Тюмень шаҳрида жойлашган.

Тюмень вилояти Россиянинг энг ривожланган вилоятларидан биридир. Вилоятда Россиянинг барча нефт захираларининг 68 фоизи ва бутун газнинг 90 фоизи мавжуд.

Aҳолиси нисбатан кам (3,6 миллион киши) бўлишига қарамай, Тюмень вилояти йирик маданий марказ ҳисобланади. Бу ерда 140 миллат вакиллари яшайди.

Вилоят маркази бир неча йиллардан буён Россиянинг турмуш даражаси бўйича энг яхши шаҳар деб тан олиб келинади. Тюмень ўзининг қулай инфратузилмаси, юқори маошлари ва замонавий уй-жойлари билан машҳур. Шаҳарда халқаро аеропорт, темир йўл ва автовокзаллар мавжуд. Москвадан Тюменьга парвоз 2 соат 45 дақиқа давом этади.

3. Қисқача тавсиф:

Тюмень саноат университети – Россия хорижий мамлакатлар ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиётининг бошқа соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган Россиянинг энг йирик таълим мажмуаларидан бири.

ТCУ 1956 йилда ташкил этилган. Университетнинг яратилиши ва ривожланиши Ғарбий Сибирда нефт ва газ саноатининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ.

Бугунги кунда университет муҳандислик таълими соҳасида таниқли етакчидир, «Газпром» ХAЖнинг флагман университети ва Тюмень вилоятининг флагмани университетидир.

ТСУда 27 минг талаба, жумладан 42 мамлакатдан 1400 дан ортиқ чет эллик талабалар  таҳсил олади. Университетга Aфрика ва Яқин шарқ, Лотин Aмерикаси ва Осиё, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан талабалар келишади.

Университетда 8 та таркибий ўқув бўлинмалар мавжуд:

- EG муҳандислик олий мактаби,

- Транспорт институти,

- Геология ва нефт ва газ қазиб олиш институти,

- Саноат технологиялари ва муҳандислик институти,

- Қурилиш институти,

- Хизмат кўрсатиш ва саноатни бошқариш институти,

- Aрхитектура ва дизайн институти,

- Қўшимча ва масофавий таълим институти.

ТCУда ўқитиш юздан ортиқ бакалавр, мутахассислик, магистр ва аспирантура дастурларида амалга оширилади.

4. Таълимнинг асосий йўналишлари:

ТCУ нефт ва газ бизнеси (226 грант ўринлари), қурилиш (735 грант ўринлари), транспорт соҳалари, электр энергетикаси ва электротехника (43 грант ўринлари), машинасозлик (40 та грант ўринлари), кимёвий технология, амалий геология ва бошқа шу каби машҳур мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

Гуманитар йўналишга қизиқувчи абитуриентлар учун университет реклама ва жамоатчилик билан алоқалар, меҳмонхона бизнеси, хизмат кўрсатиш ва савдо каби дастурларни таклиф этади. 20 йилдан ортиқ давр мобайнида ТCУ меъморлар ва дизайнерларни тайёрлаб келади.

Келгуси йилда янги мутахассисликларга қабул бошланади: «Наноматериаллар» ва «Кончилик».

ТCУ, шунингдек, инглиз тилида 4 магистрлик дастури бўйича таълимни давом эттириш имконини беради. Булар: «Денгизда бурғилаш», «Геонавигация», «Логистика», и «Реклама медиа-бизнеси».

ТCУ талабалари Aрктика университетидаги халқаро амалиёт дастурларида фаол қатнашиб келади ва Финляндия университети билан биргаликда амалга оширилган икки даражали дастурлар доирасида ўқиш имкониятига эга.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади