Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Ҳақиқат ёки Миф? Қоронғуликда ўқиш кўз ўткирлигини пасайтирадими?

Ҳақиқат ёки Миф? Қоронғуликда ўқиш кўз ўткирлигини пасайтирадими?


еке

Барчамиз "қоронғуликда китоб ўқиш мумкин эмас, бу кўз ўткирлигини бузиши мумкин" иборасини эшитганмиз ва нимқоронғуда ўқиш – ёмон деб ўйлаймиз. Бу қанчалик тўғри? Кўзларимиз турли ёруғликка мослашувчи ва мувофиқлашувчи мураккаб механизмдир. Мисол учун, агар узоқ вақт қоронғи хонада бўлиб, яхши ёритилган жойга ўтсангиз, у сизга чидаб бўлмас даражада ёрқин бўлиб туюлади, аммо кейинроқ сизнинг кўзларингиз бунга мослашади ва кескинликни сезмайди.

 

d-a-v-i-d-s-o-n-l-u-n-a-kz7rt2kHkmI-unsplash

 

Хира нурда ўқиш чиндан ҳам кўзингиз учун қийинчилик ва ноқулайлик туғдиради. Паст ёруғликда кўзлар зўриқади, тез чарчайди ва ҳарфларга эътибор қаратиш қийинроқ бўлади. Натижада сиз тез-тез кўзингизни юмишни бошлайсиз, бу эса кўзларда қуруқлик ва чарчоқни келтириб чиқаради. Бу таъсирларнинг барчаси қисқа муддатли бўлиб, китобни ёпиб, ухлагандан сўнг сизни безовта қилишда давом этмайди, демак, улар келажакда кўриш ўткирлигингизга таъсир қилмайди. Шундай бўлса-да қоронғуда ўқиш безарар машғулот эмас – бу бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

 

mark-pan4ratte-tUmf4edUf84-unsplash


Ўқиш мароқли бўлиши учун яхши ёритилган шароитда ўқишга ҳаракат қилинг. Чироқни саҳифада порлаш ёки соялар пайдо қилмайдиган қилиб созланг.


Кўз ўткирлигининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган нарса эса ирсиятдир.

екекеке

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади