Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

10, 15, 50 йилдан сўнг таълим қай кўринишда бўлади?

Таълим тинимсиз ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда, инновацион технологиялар даврида инсоният янги таълим тизимларини кашф қилмоқда. 10, 15, 50 йилдан сўнг таълим қай кўринишда бўлади? Биз Сизга таълим тизимининг яқин келажакда қандай бўлиши тўғрисида энг машҳур тахминларни келтириб ўтамиз.


 

photo_2020-09-30_12-16-17

 

Ўқув маскани.
Биз таълим олаётган масканлар тубдан ўзгаради. Биз учун одатий бўлган синфхоналар ўрнига ўрганувчиларга ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва мутлақо эркин ҳаракатланиш имконини берувчи хоналар бўлади.

photo_2020-09-30_12-16-18

 

Баҳолар ўрнига портфолио.
Билим баҳодан муҳимроқ эканлигини тез-тез таъкидлаймиз. Келажак мактабларида айнан билим биринчи ўринга қўйилади. Портфолио эса баҳодан муҳимроқ кўрилади. Бу иш берувчига Сиз ҳақингизда кўпроқ маълумот беради, яъни у Сизга муносиб баҳо беришига имкон яратади. Еттинчи синфда ёзилган жаҳон бозори тўғрисидаги тадқиқот иши, шаҳодатномадаги информатика фанидан "аъло" ўзлаштиришдан кўра кўпроқ нарсани айтиб беради.

photo_2020-09-30_12-16-19

 

Мустақил таълимга эътибор.
Ҳозирги кунда уйингиздан чиқмаган ҳолда, ўзингизга қулай вақтда мустақил ўқишингиз мумкин бўлган жуда кўп онлайн курслар мавжуд. Дарҳақиқат, уларнинг сони жуда кўп бўлиб, онлайн курсларнинг замонавий кўриниши сифатида мустақил таълимни янада қулай қилувчи онлайн курслар агрегаторлари эътироф этилмоқда.

photo_2020-09-30_12-16-21

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади