
Британиялик мутахассислар буюк олим, табиб ва файласуф Aбу Aли ибн Синонинг образини тиклашга муваффақ бўлишди.
Буюк Британиянинг Данди университети Aнатомия ва одамни идентификациялаш маркази олимлари тиббиётшунос олим Aбу Aли ибн Синонинг ташқи кўринишини қайта тиклади.
Маълум қилинишича, фотосуратда 50 ёшдан ошган Ибн Синонинг юзи тасвирланган. Расм Ҳамадондаги Ибн Сино қабрини кўчириш пайтида олинган.
Ибн Сино илмий меросини шартли равишда 4 қисмга, яъни фалсафий, табиий, адабий ва тиббий соҳаларга бўлиш мумкин.