Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Эмодзи эътиборимизни қандай қилиб жалб қилади?

Сленг ва эмодзилардан фойдаланиш мумкин бўлганда нега энди 19 асрдаги иш юритиш қоидалари билан мулоқот қилишимиз керак? 

Тўғри, сленгдан фойдаланиш шарт бўлмасада, эмодзиларни қўллаш интернетдаги коммуникацияни яхшилаш ва иш муҳитида фойдали бўлиши мумкин.

Масалан, Нью Ёркдаги Колумбия университетида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одам мияси эмодзилар ва юз ифодасини бир хил соҳалар орқали ҳис қилади. Эмодзилар одатда кўпроқ характерли хусусиятлар – кўзлар ҳаракати, оғиз жойлашуви ва қошларни акс эттира олади. 

«Онлайн-мулоқот давомида сизнинг юзингизни кўра олмайман, аммо эмодзилар юборсангиз сизни кўриб турганимдек юзингиздаги мос ифодани кўра оламан», – дейди Aнд университети психология кафедраси профессори Карлос Гантива.

Гонконг университети мутахассислари ҳам унинг фикрига қўшилади. Улар эмодзилардан фойдаланиш ва уларнинг мулоқотга  таъсирини ўрганиш учун 50 та тадқиқот ўтказишган ва белгилардан тўғри фойдаланиш инсонлар ўртасидаги муносабатни яхшилаш ва тушуниш учун ёрдам беришини исботлашган. Шу ўринда, Карнеги-Меллон университети тадқиқотчилари эмоджиларнинг бир қатор фойдали функцияларига қарамасдан, улардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш керак эмаслигини таъкидлашади. Бу билан белгилар тилини яхши эгалламаган фойдаланувчилар бизнес мулоқотда ўз жиддийлигини йўқотиши ва мартабасига зарар келтириши мумкин.

Ёшлар телефон билан улғайганлиги ва бу одат бўлиб қолгани сабабли, аксарият ҳолларда онг ости даражасида эмодзиларни ишлатишади. Қайсидир маънода, эмодзилар — бу санъат ва унинг турли маҳорат даражалари бор. Уни маҳоратли даражада эгаллаган мулоқотчи фақатгина эмодзилар ёки уларни мос матнга қўшиш орқали ўз фикрларини етказиб бера олади.

ДЛЯ САЙТА ЕМОДЗИ uzb 2

Баъзи ҳолларда инсонлар ўзини илғорроқ кўрсатиш учун эмодзилардан фойдаланишади. 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади