Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Коинот ҳaқидa қизиқaрли фaктлaр

енне


Қайси факт ҳақиқат ёки ёлғон эканлигини топинг!
 

1) Буюк Хитой девори – коинотдан кўринадиган ягона инсон қўли билан яратилган обект

2) Қора туйнук – улкан космик чангютгич бўлиб, «майдони»га пайдо бўлган барча жисмларни ўз ичига ютади

3) Фасллар кетма-кетлигининг ўзгариши Ер ва Қуёш ўртасидаги масофа ўзгаришидан содир бўлади

4) Венерадаги бир сутка 224,7 «Ер суткаси», яъни 7 ойдан кўпроққа тўғри келади

5) Марсдан Ергача минимал масофа 55,76 млн. км

6) Қуёш системасидаги бошқа сайёралардан фарқли равишда, Венера тескари йўналишда ҳаракатланади

ЖAВОБЛAР:

1) ЁЛҒОН
Ушбу мулоҳазанинг бир неча шакллари бўлсада, уларнинг барчаси ёлғон. Космонавтлар қуйи орбитадан одамлар томонидан яратилган кўплаб жисмларни кўра оладилар. Мисол учун, Миср пирамидалари ёки улкан аеропортларнинг қўниш йўлаклари. Aммо, Хитой деворининг айнан қаерда жойлашганлигини билмасдан кўриш бошқа катта обектларни кўришдан қийинроқ бўлади. Унинг устига Ойдан кўриш мутлақо иложсиз.

2) ҲAҚИҚAТ
Қора туйнук гравитацияси шунчалик каттаки, унинг «майдони»га тушган ҳеч бир «қурбони» ундан чиқиб кета олмайди. Чунки, бунинг учун унга тушган жисм тезлиги ёруғлик тезлигидан ошиши лозим, бу эса замонавий илм-фан қарашлари бўйича имконсиздир.

3) ЁЛҒОН
Ернинг айланиш ўқи орбита ўқига (яъни орбитанинг тўғри, перпендикуляр текислигидан) 23,5° бурчак остида оғган. Aгар бу оғиш бўлмаганда, фасллар алмашиши йўқ бўлар эди. Фаслларнинг доимий алмашиши Ернинг Қуёш атрофида ҳаракатланиши ва Ер айланиш ўқининг орбита текислигига оғганлиги натижаси.

4) ҲAҚИҚAТ
Венерада йил Ердагидан қисқа бўлиб, 224,7 кунга тенг. Венера суткаси Қуёш системасидаги сайёралар ичида энг узун (243 Ер суткасига тенг) ҳисобланади ва бошқа сайёралардан фарқли тескари йўналишда ҳаракатланади.

5) ҲAҚИҚAТ
Марсдан Ергача минимал масофа (Ер Қуёш ва Марснинг қоқ ўртасида жойлашганда) 55,76 млн км, максимал масофа 401 млн км (Қуёш Ер ва Марснинг қоқ ўртасида жойлашганда).

6) ҲAҚИҚAТ
Венеранинг Қуёш системасидаги аксарият сайёралардан фарқи унинг ретрогад – ўз орбитал ҳаракатига тескари йўналишда айланишидир.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади