Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Нега таълим олишга кеч деб ўйлаймиз

учеба после 30


Баъзилар янги кўникмаларни эгаллаш, асосан, ўз карьерасини бошлаётган ёшлар учун керае эканлигига ишонади. Бироқ, аслида бундай эмас. Ўз қобилиятларини ривожлантириш ва янги билимларни эгаллашни исталган ёшда амалга ошириш мумкин ва шарт. Негаки, бу жисмоний ва руҳий саломатликни керакли даражада сақлашда ёрдам беради. 

📕Билим олишни бошлашда нима халақит беради?

Муваффақиятсизликдан қўрқиш ёшларга нисбатан катталарда кўпроқ учрайди. Вояга етгач, танқидий хатоларни камроқ қилишга, кўпроқ аниқликларга таянишни маъқул кўрамиз. Бу эса билим олишни бошлашдан олдин қўрқув пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чунки, ушбу жараёнда омадсизликларни бошдан кечиришга тўғри келади — натижада таълим билан боғлиқ салбий тасаввурлар пайдо бўлади.

Катта ёшларда маълумот ўзига хос усулларда қабул қилиниши сабабли, баъзи кўникмаларни ўрганиш қийин бўлиши мумкин. Масалан, чет тили акцентини аниқ ўрганиш ёки мусиқани мукаммал эгаллаш учун «мукаммал эшитиш»ни эгаллашда қийинчиликлар бўлиши мумкин. Бошқа томондан эса катта ёшда талаба бўлишнинг ўз афзалликлари бор — мисол учун, уларда таҳлил қилиш, шахсий рефлекция ва тартиб ёшларга нисбатан ривожланган бўлади.

Шунингдек, бу ёшда билимларни эгаллаш ақлий ва жисмоний саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради — мунтазам ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсонларда кексайганда деменция ва Aлцгеймер билан касалланиш хавфи камаяди.

📚Ва албатта, таълим олиш танишлар орттириш доирасини кенгайтиришга сабабчи бўлади, бу эса нетворкинг ва эмоционал интеллект нуқтаи назаридан жуда фойдали. Шундай экан, таълим олиш ёш танламайди. 


�Манба: Kari Shea / unsplash.com

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади