Мусиқанинг меҳнат самарадорлигига таъсири ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Биз Сиз учун меҳнат самарадорлигини оширишда ёрдам берувчи енгил, жозибадор мусиқа каналлари ва хизматлари рўйхатини яратдик.
YouTubeʼда турли ажойиб фон мусиқаси жанрлари, жумладан lo-fi, chillhop, indie жанрларида 24/7 режимида онлайн радио тинглаш имконини берувчи мусиқий канал.
MyNoise⠀
MyNoiseʼнинг асл ғояси Сизга ёқадиган товушлардан фойдаланиш ва Сиз тинглашни истамаган товушларни яшириш оркали мусиқа тақдим этишдан иборат. Улкан товушлар кутубхонаси ҳар қандай кайфиятга мос келади.
Chillhop Music
Chillhop Musicʼда табиат оҳанглари билан ҳамоҳанг яратилган енгил, жозибали мусиқалар жамланган.
Noises. Online
Товушлар кутубхонаси ҳар бир намунанинг оҳанги, тезлиги ва ҳажмини созлаш имкониятини беради. Шунингдек, сайтда кейинчалик тинглаш учун мусиқанинг асл созламалари сақлаш мумкин.
⠀
Янги билимларни ўрганишни ҳозирданоқ бошланг