Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Вақтимизни қандай қилиб ақл билан бошқариш мумкин?

1) Кунни яхшироқ режалаштириш учун қайдлар юритиш

Шунчаки, ҳар куни нима қилишингизни ёзиб боринг. Бу орқали вақтингиз (энг қимматли ва қайта тикланмайдиган ресурсингиз) нимага сарфланаётганини тушунасиз ва ундан самарали фойдаланиш, муҳим вазифаларни белгилаш, уларга эътибор қаратиш, камроқ кейинга қолдиришни бошлайсиз.

2) Ҳафтани бошидан охиригача режалаштириш

Муваффақиятли инсонлар ўз вақтини асосий фаолияти ва унда ривожланиш учун кўпроқ вақт ажратишга қулай қилиб режалаштирадилар. Бу услуб узоқ йиллар давомида синалган бўлиб, ўз натижасини кўрсатган. Тавсия қиламиз.  

3) Дам олиш кунларини режалаштириш 

Дам олиш кунларини юқори даражада тинчланиш ва завқ олиш учун (албатта, режали) бағишлаш муҳим. Бу янги иш бошлашдан олдин эскисига нуқта қўйишга тенг. Исталган соҳада юксалиш учун, албатта, қайта кучга тўлиб олиш керак. Одатда инсонлар фақатгина чарчаганда дам олишни маъқул кўрадилар. Aммо тўғри дам олишнинг сири унинг айнан асло чарчоқни ҳис қилмасликка ёрдам беришидадир. 

Юқорида келтирилган маслаҳатлар Сизни нимагадир олиб бориши кафолатланмаган бўлсада, мавжуд йўлингизда тезроқ ва самарали ҳаракатланишда кўмакдош бўлади. Мақсад, мотивация ва умуман, йўлни топиш учун — мотивацияни топиш ҳақидаги постимизни ўқинг

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади