Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Жинский тенгликка

iig
 

Яқин ўтмишга қадар инсоният тарихи фақат эркаклар атрофида яралди. Сўнг, инсонлар аста-секинлик билан маърифатли бўлишди, жинслар ўртасида тенглик ўрнатишди ва бахтли яшашни бошлашди. Ёки бахтсиз. Нима бўлганда ҳам инсонлар жинсий фарқланишлар сабабларини излашни тўхтатишди. 

Aммо тенгсизлик билан тўлган инерт ўтмиш ҳали ҳануз баъзи соҳалар ривожига ҳалақит бермоқда. Хусусан, тиббиётда.

Эркаклар ва аёллар жисмоний жиҳатдан фарқ қилиши маълум. Тестостерон ва ривожланган мушаклар сабабли, эркаклар кўпроқ спорт билан шуғулланишади. Эркаклар спорт жамоаларининг сони аёлларникидан бир неча баробар ортиқ. Шу сабабдан, спорт тиббиёти, асосан, эркаклар жароҳатларини тадқиқ қилади ва фақат эркак организмини даволашни ўрганади, шу ўринда олинган билимларни автоматик тарзда аёлларда қўллайди.

Турли физиология ва гормонал фон сабабли, аёллар ва эркак бир хил мия чайқалишидан турлича таъсирланадилар. Симптомлар ва касаллик оқибатлари ҳар хил намоён бўлса-да, терапия барча учун бир хил. Ёки салбий маънода ҳар хил — баъзи ҳолларда шифокорлар аёлларга муаммо қандайдир физиологик жароҳатда эмас, балки эмоционал ҳолат билан боғлиқ деб ўйлаб, оғриқ қолдирувчи препарат ўрнига тинчлантирувчи дорилар ёзиб беради. Ҳатто бемор аёл профессионал спортчи бўлса ҳам.

Шунингдек, жинсий стереотиплар (ва тиббиёт тарихи ва статистикаси)дан келиб чиққан ҳолда, аёллар оғриққа чидашга одатланган ва турли касалликларга шикоят қилмайди деб ўйлагани сабабли, шифокорлар «ташхис» бўлимига ҳайз циклига оид қандайдир муаммони ёзади. Ва буларнинг барчаси 21 асрда содир бўлмоқда. Бу каби фарқлар устида изланишлар эса бундан тахминан 20 йил аввал бошланган.

Илм-фан бир ерда турмайди ва, эҳтимол, тез орада, ҳатто, ҳаёлимизга ҳам келмаган соҳалардаги яширин жинсий тенгсизликлар ҳақида янги тафсилотларни билиб оламиз.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади