Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Фаолият режалари 2021

  • Бизнинг жамоамиз талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви тизимини ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб келмоқда.

    2020 йилда Тошкент давлат транспорт университетида тест режимида Талабалар кенгаши иш бошлади. МСК ташкил этилди. У мустақил равишда университет Талабалар кенгашининг Низомини тузди ва раис лавозимига сайловлар ўтказди. Кейинчалик Талабалар кенгашининг таркиби тузилди ва тасдиқланди. Натижада, биз бир неча минг кишини қамраб оладиган тадбирларни мустақил равишда ташкил эта оладиган, илғор фаол талабалар жамоасига эга бўлдик.

    Бугун бизда лойиҳаларни бошқариш ва консалтинг орқали инсон капиталини ривожлантириш мақсадида вилоятлардаги ОТМларда шу каби жамоалар ва тузилмаларни яратиш бўйича тажриба, усул ва режалар мавжуд.

    Талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви – бу баъзи маъмурий функцияларни талабаларга бериш ва Талабалар кенгаши президентининг Илмий кенгашга кириши орқали талабаларни ривожлантириш ва таълим сифатини оширишнинг замонавий модели бўлиб, талаба ёшлар ва ОТМ маъмуриятини талабалар ва ОТМ муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал қилишда бирлаштирувчи тизимдир.

    Талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви тизимини ривожлантиришдан асосий мақсадлар:

    – фойдали кўникмалар, ташаббускорлик ва жамоавий руҳни ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтириш;

    – талабаларнинг ОТМ фаолиятида фаол иштирок этиши ва менежмент кўникмаларини эгаллаши;

    – иш билан таъминлашда ижобий истиқболларни яратиш.

    Талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви ОТМ ҳаётида амалий аҳамиятга эга бўлиши ва турли йўналишларда, жумладан, административ фаолият, хайрия фаолияти ва бизнес лойиҳаларида ёшларнинг ўзини намоён қилиши учун муҳит бўлиши керак. Талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви ҳаракатини ривожлантириш орқали ОТМларнинг мавжуд иш тартиби маъмурий вазифаларнинг бир қисми ва индивидуал инфратузилма объектларини бошқариш талабалар зиммасига ўтиши натижасида бир мунча ўзгаради.

     

  • Бугунги кунда талабалар ва ёш олимлар учун ихтисослашган консультациялар берадиган, шунингдек, мавжуд давлат ва хорижий таълим дастурларининг доимий ва тизимли мониторингини олиб борадиган ягона марказ мавжуд эмаслиги сабабли, ушбу марказ ўз хизматларини бепул тақдим этади ва фақат ишончли таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилади, шунингдек, турли замонавий ахборот воситалари орқали ёшлар учун керакли маълумотларни очиқ шаклда етказиб беради. Марказ, шунингдек, маҳаллий ва хорижий ОТМлар фаолиятини мустақил равишда баҳолайди, уларнинг рейтингини шакллантиради. Бу эса ёшларга энг яхши таълим йўналишини танлашда ёрдам беради.

    Консалтинг марказининг асосий фаолият йўналишлари:

    –  ёшларга индивидуал консалтинг хизматларини кўрсатиш орқали таълим материалларидан фойдаланиш даражасини ошириш;

    –  лойиҳаларнинг экспертлар томонидан баҳоланиши орқали илмий тадқиқотлар соҳаси ривожига ҳисса қўшиш;

    –  илмий лойиҳалар тақдимотлари учун майдон тақдим этиш;

    –  жамоат ва ихтисослаштирилган ташкилотларнинг эътиборини индивидуал лойиҳаларга жалб қилиш ва уларнинг энг истиқболли йўналишлари бўйича ҳомийлар билан ишлашда ёрдам бериш;

    –  ёшларни иш билан таъминлашнинг мумкин бўлган истиқболлари бўйича консултатив кўмак бериш; давлат ва хусусий сектор тузилмаларида малакали кадрлар таклифлари бўйича ишларни ташкил этиш;

    –  ёш кадрлар захирасини шакллантириш;

    –  фаолиятни мунозарали платформада ташкил этиш;

    –  ёшлар ҳаётининг ижтимоий масалаларида ахборот таъминоти.

    Бундан ташқари, ушбу объект ҳудудида бошқа йўналишдаги ишларни ташкил этиш режалаштирилган. Илмий ва соҳаларга оид адабиётларни ўзбек тилига таржима қилиш маркази ишини ташкил этиш учун лойиҳа тайёрланди. Бу эса Юртимизда давлат тили таъсирини оширишга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши шубҳасиз.

    Марказ вазифалари орасида инсон капиталини ошириш устувор бўлиб, фаолиятнинг маълум бир қисми шахсий ривожланиш, софт скиллс кўникмаларини эгаллаш, етакчилик ва бошқарув сифатларини тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини йўл қўйишга оид долзарб ва оммабоп адабиётларни таржима қилишга қаратилади.

  • Ziyo Education — бу талабалар, ОТМларнинг ва ташкилотларнинг ёш педагогик ва илмий ходимлари, шунингдек, давлат идоралари ходимлари учун қўшимча таълим ва етакчилик кўникмаларини ривожлантириш маркази.

    Мактаб фаннинг турли йўналишлари бўйича  курслар ва очиқ маърузалар, жамият тузилиши ва soft skills ни ривожлантиришни ўз ичига олади.  Марказ ўқитувчилари  таниқли спикерлар, амалиётчилар ва жалб этилган маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат.

    Ziyo Education қуйидагиларни ўз ичига олади:

    —  Up Your Skills қўшимча онлайн таълим платформаси

    —  Қизиқишлар ва мутахассисликлар бўйича клублар (Қизлар клуби, Лидерлар клуби, Сўзлашув клуби)

    —  Intellect платформаси, интеллектуал ўйинлар майдони

     

  • Таълим лагерида Фонд вакиллари, блогерлар, журналистлар, сиёсатчилар ва бошқа мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтказилади.

    Иштирок этувчи талабалар Талабалар шаҳарчасида бир неча кун яшашади. Бу эса жамоа билан бирлашиш, қарорлар қабул қилиш ва яратувчанликни ривожлантиришга ёрдам беради.

    Иштирокчиларни жалб қилиш уларнинг фаоллиги ва талабалик ҳаётидаги ютуқларига асосланади.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади