Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

ГAДУ ва Ziyo Forum ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари

17-ноябр куни Ziyo Forum ва Горно-Aлтай давлат университети вакиллари ўртасида онлайн-учрашув бўлиб ўтди.

ГAДУ – математика, физика, биология, кимё, география, тарих, филология (рус тили ва адабиёти, Олтой тили ва адабиёти, инглиз ва немис тили), иқтисодиёт, ҳуқуқ, менежмент, бухгалтерия, агрономия, ветеринария, психология, педагогика сохалари бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Психология, информатика, иқтисодий билим асослари, сиёсатшунослик, кимё ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, журналистика, чет тили ва бошқалар бўйича қўшимча касбий ўқув дастурларини таклиф қилади.

Университет бугунги кунда жадал ривожланаётган, замонавий ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий шароитларга мослашган бўлиб, Россия, Европа, Осиё ҳамда Aмерикадаги олийгоҳлар ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик орқали минтақавий, федерал ва халқаро таълимда фаол интеграцияловчи восита ролини бажармоқда.

Учрашув давомида томонлар ўзларининг фаолияти ва тузилишини тақдим этдилар, шунингдек,  илм-фан ва таълим-тарбия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги режаларини келишиб олдилар.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади