Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

ИДКТУ ва Ziyo Forum ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари

23 ноябрь куни Ziyo Forum ва Иваново давлат кимё-технология университети вакиллари ўртасида онлайн-учрашув бўлиб ўтди. 

ИДКТУ – бу кимё, кимёвий технология ва кимёвий муҳандислик соҳаларидаги фундаментал ва амалий билимлар марказларидан бири. Термодинамика ва эритмалар тузилиши, энергетика ва газ ҳолатидаги молекулалар тузилиши, макрогетероциклик бирикмалар ва порфиринлар кимёси, катализ ва тўқимачилик кимёсининг илмий асослари, плазма физикаси ва плазма-кимёвий жараёнлар соҳасидаги дунёга машҳур мактаблар ушбу университет базасида фаолият юритади. Сўнгги йилларда ИДКТУ ижтимоий-иқтисодий йўналишлар: иқтисодиёт, молия ва ишлаб чиқаришни бошқариш, лингвистика, фалсафа, маданиятшунослик, социологияда ҳам тадқиқотлар олиб бормоқда.

Университет ҳақида қизиқарли фактлар:

  • 100 йиллик тарихга эга
  • Россиянинг Топ-100 университети рўйхатига киритилган
  • Ҳар йили 30 дан ортиқ илмий-техник тадбирлар ўтказилади
  • Учрашув давомида томонлар ўзларининг фаолияти ва тузилиши тақдимотини ўтказдилар, шунингдек, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги режаларини келишиб олдилар.

Университет сайти: https://www.isuct.ru

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади