Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Как появилось самое большое граффити в Узбекистане

photo_2020-10-26_12-35-43

Сергели туманида замонамиз қаҳрамонлари – коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга аталган мурал яратиш жараёни якунланди. Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмаларида пайдо бўлди. Лойиҳа муаллифи, рассом Хасан Майчеевнинг сўзларига кўра, Мурал-арт – бу замонавий кўча санъати бўлиб, бунда полотно вазифасини кўп қаватли бино деворлари бажаради.

«Шифокор қўлида дўппининг ичидаги болани – Ўзбекистон халқини ушлаб турибди. «Ушбу асар орқали вирусга қарши биринчи қаторларда курашаётган ва ўзларининг профессионаллигини намойиш этиб, инсонлар ҳаётини қутқараётган шифокорларга миннатдорлик ҳиссини етказмоқчи эдим. Умид қиламанки, бизнинг ижодий хабаримиз шифокорларимиз ва шаҳар аҳолисига хуш келади».

Ушбу лойиҳа янги маданий бурилиш бўлиб, барчанинг кўз ўнгида истеъдодли рассомлар томонидан амалга оширилади. «ZIYO FORUM» илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро Фонди директори ҳамда лойиҳа раҳбари Бобур Фармановнинг сўзларига кўра, асар учун жой тасодифан танланмаган.

«Мурал кўринмас душманга қарши курашаётган шифокорлар қаҳрамонлигининг рамзига айланди. Биз муралнинг жойи ҳам қандайдир маънога эга бўлишини истадик – кўп қаватли уйдан узоқ бўлмаган масофада коронавирусга чалинган беморларни тақсимлаш маркази мавжуд. Кўпгина шифокорлар икки ой ёки ундан ортиқ муддат давомида уйда эмаслар. Шу сабабли, кўп йиллар давомида сақланиб қолувчи ҳамда Ўзбекистон аҳолиси ва шифокорлари босиб ўтган йўлни эслатиб турувчи ушбу ижодий хабар орқали уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз».

Бу лойиҳа Фондимиз ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг қўшма пилот лойиҳасидир. Ташкилотчилар бу йўналишни ривожлантириш ҳамда бошқа туман ва шаҳарлар маъмурияти, жумладан ижодий соҳа вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагидалар.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади