Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Мактаб ўқувчилари учун «Келажакка қадам» олимпиадаси

кукука

Бауман номидаги МДТУ билан ҳамкорлик доирасида Фонд юқори синф ўқувчиларини халқаро олимпиадада иштирок этишга таклиф этади!

Олимпиадада Россия Федерацияси фуқаролари билан бир қаторда бошқа мамлакатлар фуқаролари ҳам қатнашиши мумкин.

Олимпиада қуйидаги фанлар доирасида ўтказилади:
✔️Дастурлаш 
✔️Физика
✔️Математика
✔️Компьютер моделлаштириш ва графика

Топшириқлар намунаси билан бу ерда танишиш мумкин: https://olymp.bmstu.ru/ru/variants

Олимпиада топшириқлари рус, инглиз ва хитой тилларида тақдим этилади. 

Олимпиада совриндорлари ва ғолиблари учун имтиёзлар:

✔️ Чет элликлар учун квота доирасида Россия олийгоҳларида бепул таълим олиш (асосий меъёрий ҳужжат учун ҳавола орқали ўтинг)
 ✔️ Россия Федерацияси фуқаролари учун Россия олий ўқув юртларига қабулда махсус имтиёзлар (олийгоҳларга кириш қоидалари ва ҳаволада келтирилган ҳужжат асосида белгиланади):
* Кириш имтиҳонларисиз олийгоҳга қабул;
* Олимпиададаги мос фан бўйича ЕГЭда 100 балл тўплаган абитуриентларга тенглаш
 ✔️ «Aртек» оромгоҳига (Қрим, Гурзуф, батафсил маълумот ҳаволада мавжуд) илмий-маърифий дастур асосидаги ёзги махсус сменага бепул саёҳат учун танловда иштирок
 ✔️ Россия Федерациясининг барча олийгоҳларига кириш учун имтиёзлар.

☝️Олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим. 
Россия Федерациясидан ташқаридаги мактаб ўқувчилари учун қўшимча тўлқинга қабул қилиш учун сўровноманинг «Ўқиш жойи» бўлимидаги «Манзил» майдонига «Қўшимча тўлқин» деб ёзиш керак.


Контактлар
Олимпиада сайти: https://olymp.bmstu.ru
Маълумот учун e-mail: cdp@bmstu.ru
Олимпиаданинг Telegram канали: https://t.me/olympbmstu

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади