Nashr qilingan sana: 29.10.2020
29-октябр куни Ziyo Forum ва Орехово-Зуево шаҳри Давлат гуманитар-технологик университети вакиллари ўртасида онлайн-учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар бир-бирининг фаолияти ва тузилиши билан танишишди, шунингдек, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси режаларини келишиб олдилар.