Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Россия ва Ўзбекистон илм-фан ва таълим тарбия соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилишди.

УЗБ (7)

20-август куни “ZIYO FORUM” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди раҳбарияти Перм миллий тадқиқот политехника университети вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар Фонд ва университетнинг ўртасидаги лойиҳалар ва тадбирлар тўғрисида маълумот алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шу жумладан, академик мобиллик бўйича тизимли ишларни олиб бориш, ихтисослашган йўналишлар бўйича талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви,  Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ёзги ва қишки мактабларни ташкил этиш, қўшма илмий тадбирлар ўтказиш. 

Университет томонидан Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари учун грантлар ажратиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Университет Ўзбекистоннинг ўрта мактаб ўқувчилари учун масофавий форматда математика, кимё, физика бўйича ихтисослаштирилган ўқув контентини яратишга тайёрлигини билдирди. 

Бир қатор йўналишларда қўшма илмий-ўқув лойиҳалар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар алоҳида эътиборга сабаб бўлди. Булар: аерокосмик ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, транспорт соҳасида муҳандислик иншоотлари қурилиши, амалий математика ва биомеханика.

Суҳбат давомида Фонд директори Бобур Фармонов: “Агар умумий ютуққа айланиши мумкин бўлган предметли лойиҳалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистонда, масалан, математика соҳасида жаҳон миқёсидаги халқаро илмий марказларни ҳамкорликда ташкил этиш ва ривожлантириш масаласини кўриб чиқиш муҳим деб ўйлайман. Таълим соҳаси ҳақида гапирар экан, мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев “математикада рақобат муҳитини яратиш” мақсадини қўйиш билан, айнан шу йўналишнинг ривожланиши аҳамиятга эга деган фикрда. Фондимиз ушбу йўналишга жиддий қизиқиш билдиради ва биз бу йўналишда биргаликда олға силжишимиз мумкин”, – деди.

 

Бундан ташқари, ОТМ билан Ўзбекистоннинг йирик саноат корхоналари ўртасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Эришилган келишувларни икки томонлама шартномалар орқали мустаҳкамлаш режалаштирилган.        

Эслатиб ўтамиз, 1960-йилда ташкил этилган Перм миллий тадқиқот политехника университети Россиянинг “миллий тадқиқот университети” мақомини олган 12 та университетдан биридир.  Илмий-тадқиқот университети дастури доирасидаги ривожланишнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаган: самолёт двигателларини қуриш ва газ турбинаси технологиялари, нефт, газ ва фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, наноиндустрия ва шаҳарсозлик. 2014-йилдан бошлаб университет МДҲнинг энг яхши олий ўқув юртлари рўйхатига киритилган.        

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади