Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Сардобадаги тошқинда жабрланганларга 126 миллион сўм хайрия маблағлари берилди

photo_2020-10-22_13-02-42

17-октябр, шанба куни Ziyo Forum вакиллари, блогерлар ва бефарқ бўлмаган инсонлар томонидан Сардобадаги жабрланган оилаларга жами 126 миллион сўм тарқатилди.

Жорий йилнинг май ойида Сирдарё вилоятида тўғон бузилиши натижасида яқин жойлашган ҳудудлардаги минглаб инсонлар зарар кўрди. Сув тошқинидан сўнг ҳукумат зудлик билан ёрдам кўрсатди – жабрланганлар эвакуация қилинди, инфратузилма тикланди ва зарар қопланди. Ҳукумат коронавирус билан боғлиқ инқирозга қарамай, барча керакли ёрдам чораларини кўрсатди.

Ҳукумат кўмаги билан параллел равишда хайрия акцияси ўтказилди ва унинг доирасида ташкилотчилар томонидан умумий қиймати 126 миллион сўм бўлган 200га яқин хайрия тушумлари йиғилди. Ziyo Forum Фонди, Ёшлар билан ишлаш агентлиги, маҳаллий ҳукумат ва блогерларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари билан Сардоба вилоятининг муҳтож аҳолиси – фожиадан кейин ҳаётини деярли бошидан бошлаган инсонлар ва оилаларга пул маблағлари етказилди. Натижада, 42 оиланинг ҳар бирига 300 AҚШ доллари берилди.

Ушбу хайрия акцияси ногиронлар, ёлғиз оналар ва нафақахўрларга, яъни аввалги турмуш тарзига қайтиши бошқаларга нисбатан қийин бўлган ижтимоий гуруҳларга қўшимча ёрдамдир. Натижамиз пул, мартаба ёки яхши амал эмас. Энг муҳими бирлашиб, қийинчиликда қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам берганимиздир.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади