Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

СТАНКИН ва Ziyo Forum ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари

1930 йилдан буён «СТАНКИН» Москва давлат технология университети машинасозлик саноати учун муҳандислар тайёрлайди.
«СТАНКИН» Россияда биринчилардан бўлиб мутахассисларни тайёрлашнинг кўп босқичли тизимига ўтди. Тўрт йил ичида бакалаврлар, беш ярим йил ичида дипломли мутахассислар ва олти йилда магистрларни тайёрлайди. Юқори малакали ўқитувчилар таркиби талабалар билан ўқув жараёнининг замонавий илмий-услубий даражада олиб борилишини таъминлайди.

Университетда 650 нафар ўқитувчи ва тадқиқотчи фаолият олиб бориб, улардан 100 дан ортиғи докторлик даражаси ва профессорлик унвонига эга. Ҳозирги кунда «СТАНКИН»да 6000 дан ортиқ талаба, 502 аспирант ва 21 докторант таҳсил олмоқда.

«СТАНКИН» бугунги кунда нафақат дипломли мутахассислар, балки аспирантура ва докторантура бўйича илмий кадрлар тайёрлашни таъминловчи (университетда докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича олтита кенгаш мавжуд) кучли ва обрўли илмий мактаблар мажмуасидир. Россиянинг 150 дан ортиқ университетлари, яқин ва узоқ хориж мамлакатлари ўқитувчилари айнан шу олийгоҳ аспирантурасида таҳсил олишган ёки тамомлашган.

Учрашув давомида томонлар ўзларининг фаолияти ва тузилишини тақдим этдилар, шунингдек,  илм-фан ва таълим-тарбия соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кейинги режаларини келишиб олдилар.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади