"Up Your Skills" онлайн таълим платформаси ўз натижаларини эълон қилди!
4 кун ичида ташкилий қўмитага 190 дан ортиқ ариза келиб тушди.
Сараланган 20 киши етакчи мутахассислар ва экспертларнинг 5 кунлик вебинарларини муваффақиятли якунладилар ҳамда диплом ва сертификатларга эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, "Up Your Skills" жорий йилнинг 18–22-август кунлари бўлиб ўтди.
Платформанинг мақсади - иштирокчи талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига кўмаклашиш.
Дастур давомида ёзилган 5 та энг яхши илмий мақолалар муаллифлари танлаб олинди. Кейинчалик, улар халқаро илмий ОАВда чоп этиш учун юборилади.
"Up Your Skills" онлайн таълим платформасининг кейинги босқичида иштирок этмоқчимисиз? Бизни кузатишда давом этинг! Қизиқарлиси ҳали олдинда!