27 июнь куни Ўзбекистон иқтидорли ёшларига «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
⠀
Тадбир давомида Ziyo Forum Фан ва таълимни ривожлантириш фонди директори ўринбосарлари Беҳруз Хамзаев ҳамда Ҳикматилла Убайдуллаев хизматлари алоҳида эътироф этилди.
⠀
Эслатиб ўтамиз, ушбу юксак мукофот миллий маънавият, маданият мерос ва умумбашарий қадриятлар асосида Ватан обрўси, халқаро нуфузи, шарафи ва довруғини юксалтиришга хизмат қилувчи юксак ватанпарварлик туйғулари, инсонпарварлик, фидокорлик ва меҳнатсеварлик ҳисларини ўзида мужассам этган ёшларга тақдим этилади.
⠀
Биз чин кўнгилдан Беҳруз Хамзаев ва Ҳикматилла Убайдуллаевларни ушбу шарафли мукофот билан муборакбод этамиз ва Ziyo Forum Фондига янада тараққий этишини тилаб қоламиз!