Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари учун таълим дастурининг танлов ғолиблари аниқланди.

200x300 узб

“Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фондининг Экспертлар кенгаши “Давлат ва муниципал бошқарув” йўналиши бўйича Ўзбекистон иқтидорли ёшлари учун магистратура дастурининг натижаларини эълон қилди.  Грант танловига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 75 та ариза келиб тушди.

 

Иккинчи босқичда 24 номзод танлаб олинди ва улар орасидан 4 нафар ғолиб аниқланди.

 

Танлов натижаларига кўра қуйидагилар таълим дастурлари ғолиблари деб топилди:

1.  Мамажанов Ислом (Андижон давлат тиббиёт институти битирувчиси)

2.  Мўминов Асилбек (Фарғона давлат университети битирувчиси)

3.  Кулмаматов Ойбек (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари институти битирувчиси)

4. Эргашов Жаҳонгир (Навоий давлат педагогика институти битирувчиси)

 

Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари учун ғолиблар эълон қилар экан, “Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди директори Бобур Фармонов: “Ҳар қандай талаба учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва чет элда ўқиш бу дунёқарашини кенгайтириш ва сиёсий билимларга қизиқиши йўналишларини аниқлаш учун улкан имкониятдир. “Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди директори ва Сибир бошқарув институтининг РХХ ва ДБА филиали битирувчиси сифатида, мен таълим дастуримизнинг барча ғолибларини чин дилдан табриклайман. Шуни унутмангки,  ҳозир кўп нарса сизнинг билим ва кўникмаларга бўлган қизиқишингиз, интизомингиз ва меҳнатсеварлигингизга боғлиқ. Сизга омад тилайман!” – дейди.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (РХХ ва ДБА) Россия Федерацияси Президентининг Фармони билан ташкил этилган бўлиб, Россия ва Европадаги ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар йўналишдаги энг йирик университет хамда Россия Федерациясининг етакчи университетларидан бири ҳисобланади.

 

ОТМ ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, топ менежмент бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланади.

 

Академия битирувчилари қаторида Михаил Мишустин, Валентина Матвиенко, Андрей Логинов каби таниқли сиёсий арбоблар бор.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади