Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Ziyo Forum Фонди грантларни тақдим этиш учун “Yoz-2020” танловининг ўтказилиши ҳақида эълон қилади. 

Ҳурматли ҳамкасблар!


Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди грантларни тақдим этиш учун “Yoz-2020” танловининг ўтказилиши ҳақида эълон қилади. 


Танлов “Start Up Hive” платформаси фаолиятининг бир қисми сифатида ўтказилиб, пандемия ва карантиннинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда таълим, фан ва инновацион тадбиркорлик соҳасидаги ёшларнинг ихтисослашган лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. 


Танловда Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиши мумкин. 
Лойиҳалар йўналишлари,  иштирокчиларга қўйиладиган талаблар,  аризаларни кўриб чиқиш ва лойиҳаларни танлаш тартиби Танловларни ўтказиш тўғрисидаги Фонд Низомида белгиланади. 


Танлов ўтказилиш муддати: 2020-йил 31-августгача. 
Аризаларни қабул қилиш муддати: 2020-йил 25-август, Тошкент вақти билан 18:00гача. 


Қатнашиш учун талабгорлар танлов талабларига кўра тайёрланган аризаларини Ziyo Forum Фондига тақдим этишлари лозим. Бунинг учун аризани info@ziyoforum.uz электрон манзилига “танловга ариза” ёзуви билан юбориш керак. 


Бир шахс томонидан танловда иштирок учун икки ёки ундан кўп ариза топшириш мумкин эмас. 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади