2020-йил 28-августда “Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди раҳбариятининг Тюмен саноат университети вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида ҳар иккала томоннинг фаолияти ва тузилмалари тақдим этилиб, илмий ва маърифий соҳада икки томонлама ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
“Биз келгуси ҳамкорликка тайёрмиз. Шуниси аниқки, биз ўхшаш глобал мақсадлар – таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш, талабалар ва ёш олимлар ўзини намоён қилиши учун имкониятларини кенгайтириш томон ҳаракат қилмоқдамиз" – дейди ТСУ Халқаро таълим дастурлари кафедраси мудири, Оксана Скрауч.
Учрашувда асосий эътибор Фонднинг ёш мутахассислар ва иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган сиёсатига қаратилди. Университет томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг турли йўналишлари таклиф қилинди, жумладан:
– ТСУ бошчилигда Ўзбекистон иқтисодиёти учун зарур кадрларни тайёрлаш;
– қурилиш ва нефт-газ соҳаларида ишлаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурлари;
– ТСУ илмий-педагогик ходимларининг Ўзбекистоннинг илм-фан ва таълим-тарбия ташкилотларида тадқиқотлар ўтказиши ва маърузалар бериши учун академик мобиллик;
– ТСУда Ўзбекистон талабалари ва аспирантлари учун амалиёт дастури (1 семестр муддатга).
Россиялик вакиллар бу турдаги онлайн учрашувлар икки мамлакат илм-фан ва таълим соҳасининг турли йўналишларидаги ҳамкорлик чуқурлашиши ва кенгайишига имкон яратишига ишонишини айтиб ўтди.