Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

День открытых дверей МТУСИ

Москва алоқа ва информатика техник университети (МAИТУ) – телекоммуникация, информатика ва радиотехника соҳасидаги филиал университетдир. У Европа муҳандислик таълим жамияти (SEFI), Халқаро олий таълим муассасалари ассоциацияси (AMO) аъзоси. Университетда NEC (Япония), Motorola (AҚШ), Cisco Systems (AҚШ) компанияларининг ўқув лабораториялари мавжуд. Шунингдек, университет таркибига Шимолий Кавказ ва Волго-Вятка филиаллари киради.

МAИТУ ахборот технологиялари, алоқа, ахборот хавфсизлиги ва дастурлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлайди. 1946 йилдан бери университетда хорижий талабаларга таълим бериш дастурлари иш бошлаган ва 110 дан ортиқ мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳам сифатли таʻлим бериб келмақда.

Ziyo Forum илм-фан ва таълим тарбияни ривожлантириш фонди МAИТУнинг Ўзбекистон Республикасидаги расмий ҳамкори бўлиб, чет эллик абитуриентларга консультация бериш масалаларида кўмаклашади.

Тадбир доирасида абитуриентлар замон талабига мос келувчи йўналишлар учун қабул шартлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби билан танишишлари мумкин.

Очиқ эшиклар куни онлайн тарзда 2021 йил 4 март куни соат 18:00 да (Тошкент вақти билан) ўтказилади. Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини иштирок этишга таклиф қиламиз.

Маърузачи: Рябцева Александра Викторовна – чет эллик талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, тадбир бошланишидан бироз олдин, сизга электрон почта орқали ҳавола юборилади.


Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади