Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ва М.К.Aммосов номидаги Шимолий-шарқий федерал университет ўртасидаги ҳамкорлик доирасида сизни «Глобализация тенденцияларида ресурслар иқтисодиёти» Бутунроссия онлайн конференциясида иштирок этишга таклиф этамиз.
Конференцияда қатнашиш учун замонавий шароитларда ресурс типидаги ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш муаммоларига ихтисослашган илмий-педагогик ходимлар, мутахассислар, олимлар, аспирантлар, магистрантлар ва талабалар таклиф этилади.
Конференциянинг мақсади чекланган ресурслар шароитида иқтисодий ўсиш истиқболларини муҳокама қилиш учун мунозарали платформани шакллантиришдир.
Конференция доирасида муҳокама қилиш учун қуйидаги муаммолар (йўналишлар) таклиф этилади:
1. Минтақа иқтисодиётининг ресурс салоҳияти: анъанавий, янги тенденциялар ва ривожланиш омиллари;
2. Ресурс туридаги минтақанинг тармоқлари ва хўжалик юритувчи субйъэктларини бошқариш муаммоларини ҳал қилишда услубий ёндашувлар;
3. Ресурслар иқтисодиётидаги бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари.
Иштирок этиш шакли: кундузги (Zoom орқали онлайн тақдимот) ва масофавий.
Конференция ўтказилиш вақти: 2021 йил 25 май
Конференция натижасида РИМИ тизимида электрон жойлаштириш учун материаллар тўпламини нашр этиш режалаштирилган.
Конференция ҳақида батафсил маълумотлар (шунингдек, аризаларни қабул қилиш, мақолага қўйиладиган талаблар тўғрисида) ШШФУ веб-сайтида https://www.s-vfu.ru/conference жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, жадвалга ўзгаришлар киритилиши мумкин