Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Рақамлаштириш даврида қонунларнинг ўзгариши

Ziyo Foeum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди ва М.К.Aммосов номидаги Шимолий-шарқий федерал университет ўртасидаги ҳамкорлик доирасида сизни Бутунроссия илмий-амалий конференциясида иштирок этишга таклиф этамиз

«Рақамлаштириш даврида қонунларнинг ўзгариши»

Рақамли иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган ва фаолиятнинг турли соҳаларини, шу жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолига ижтимоий хизматлар, давлат ва муниципал бошқарувни рақамлаштиришни ўз ичига олган рақамлаштириш замонавий давлат ривожланишининг омилларидан биридир. Рақамли технологиялардан фойдаланишга асосланган турли хил хизматлар, фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ўз ҳуқуқларини амалга оширишда харажатлар ва тўсиқларни сезиларли даражада камайтириш, расмий амалларни амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, ушбу субъектларнинг амалдаги масалаларни ҳал қилишда давлат билан ўзаро таъсирини соддалаштириш (масалан, Давлат хизматлари портали) шулар жумласидандир. Натижада, фуқароларнинг давлатга ишончи инсон манфаати учун ишлайдиган ва унинг манфаатларини амалга оширилишини таъминлайдиган тузилма сифатида ўсиб боради, бу эса ҳуқуқий онгнинг ривожланишига кўп жиҳатдан ижобий таъсир қилади.

Рақамли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни меъёрий тартибга солиш механизмлари бугунги кунда нормалари рақамли технологиялар асосида инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи субъектлар томонидан ташаббускор таклифни киритиш орқали рақамли технологиялар соҳасида махсус ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутувчи «Россия Федерациясида рақамли инновациялар соҳасидаги экспериментал ҳуқуқий режимлар тўғрисида»ги Федерал қонунида келтирилган ҳуқуқий тартибга солиш ва ўзини ўзи бошқаришни, хусусий ташаббуслар амалиётидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Конференциянинг мақсади – трансформация муаммоларини муҳокама қилиш, тўқнашувлар ва низоларнинг муқаррарлигини англаган ҳолда, уларга ечим излаш.


Конференция ўтказилиш вақти: 2021 йил октябрь

Ташкилотчининг сайти

Эслатиб ўтамиз, жадвал ўзгариши мумкин.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади