Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ва Тюмень саноат университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида сизни IV Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишга таклиф этамиз.
«Транспорт ва таъминот занжирларининг логистик аудити»
Сана: 2021 йил 28 апрель
Формат: аралаш
Конференция рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Секцияларнинг иши қуйидаги йўналишлар бўйича режалаштирилган:
– Таъминот занжирларини ишлаб чиқиш ва бошқариш
– Логистика менежменти ва операцион логистика фаолияти
– Шаҳар логистикаси ва транспорт инфратузилмаси
– Иқтисодиёт ва транспортни бошқариш
Aриза ва ҳисобот 2021 йил 26 апрелгача latsc@list.ru электрон манзилига юборилиши керак.
Конференция материаллари электрон шаклда БЕПУЛ нашр этилади. Электрон шаклда конференция материаллари тўплами pdf форматида университетнинг www.tyuiu.ru веб-сайтида жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, жадвалга ўзгаришлар киритилиши мумкин