
«Ўзбекистонда пандемия даврида волонтёрларнинг роли»
Қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди:
— фуқаролик жамиятининг COVID-19 га бўлган муносабатини шакллантириш;
— волонтёрлик ҳамда жамоат ташкилотлари ва COVID-19 — микро, мезо ва макро истиқболлар;
— COVID-19 даврида волонтёрлик: индивидуал ва ташкилий истиқболлар, натижалар
— хайрия, фандрейзинг, молиялаштириш ва COVID-19
25 март куни бўлиб ўтган учрашув натижаларига кўра қуйидаги йўналишлар бўйича истиқболлар белгилаб олинди:
— COVID-19 давомидаги волонтёрлик тажрибалари билан ўртоқлашиш;
— Ўзбекистонда волонтёрлик фаолиятини такомиллаштириш;
— инқирозни енгишда қўллаб-қувватлаш;
— волонтёрлар учун қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозларни тушуниш.