Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ва Ф.Скорина номидаги Гомель давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида сизни VIX Халқаро илмий-амалий талабалар ва магистрантлар конференциясида иштирок этишга таклиф этамиз
«Замонавий иқтисодиёт илмининг долзарб муаммолари»
1-секция. Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишлари: назария ва амалиёт.
2-секция. Иқтисодиётнинг долзарб масалалари, ишлаб чиқариш тизимлари ва лойиҳалари.
3-секция. Ташкилотнинг инновацион фаоллигини ошириш воситаси сифатида бухгалтерия ҳисоби, назорат ва таҳлилни такомиллаштириш.
4-секция. Замонавий иқтисодиётда молия-кредит муносабатларини ривожлантириш муаммолари.
5-секция. Бизнесдаги ахборот технологиялари.
Конференция ўтказилиш вақти санаси: 2021 йил 17 март
Конференцияда иштирок этиш учун материаллар ва аризани Ташкилий қўмитага 2021 йил 15 февралгача юборишингиз керак.
Барча материаллар ва аризалар Ташкилий қўмита томонидан электрон шаклда studkonfgsu2013ef@mail.ru манзилида қабул қилинади. Битта иштирокчидан фақат битта материал қабул қилинади. Конференция иштирокчилари ўзларининг тўлиқ исми ва материал номини кўрсатиб, conference.gsu.by сайтида электрон рўйхатдан ўтишлари керак.
Ташкилий қўмита ва иштирокчилар ўртасидаги барча алоқалар электрон почта орқали амалга оширилади.