Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди ва Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида сизни Н.Э.Бауман номидаги МДТУ томонидан ўтказилаётган «Замонавий робототехника муаммолари» Халқаро илмий-амалий конференциясига таклиф этамиз.
Мухим саналар:
- Рўйхатдан ўтиш ва мақолаларни тақдим этиш — 2021 йил 15 февралга қадар
- Қабул қилинганлик тўғрисида хабарнома — 2021 йил 25 февралга қадар
- Конференция — 2021 йил 25-26 март
- Мақоланинг якуний шаклини тақдим этиш — 2021 йил 10 апрелга қадар
Конференция рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
1-секция. Коллоборатив робототехника (КРТ)
- КРТнинг ҳозирги кун ҳолати ва муаммолари
- КРТда робот ва инсон ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатлари
- Роботларни бошқариш ва дастурлашда кенгайтирилган реалликни қўллаш
- Экзоскелетон билан инсоннинг ўзаро таъсири
- КРТ самарадорлигини таҳлил қилиш усуллари
2-секция. Мултиагент робототехника тизимлари (МРТ)
- МРТни қўллаш вазифалари ва истиқболлари
- МРТ, шунингдек ер усти ва учувчи роботлар
- Aвариялар ва фалокатлар оқибатларини бартараф этиш масалаларида МРТни бошқариш усуллари
- Саноатда МРТ ташкил этиш тамойиллари
- МРТни қишлоқ хўжалиги мақсадларида қўллаш ва бошқариш структураси
3-секция. Роботларни бошқариш ва навигация қилишнинг янги усуллари
- Роботларни бошқаришда нейрон тармоқларини қўллаш
- МРТ ёрдамида SLAM масалаларини ҳал қилишда навигация ва ахборотни бирлаштириш усуллари
- Фазовий роботларни бошқариш масаласи
- Конфигуряция қилинадиган роботларни бошқариш
- Сув ости роботларини бошқариш
Робототехника соҳасида таълим бўйича илмий-услубий кенгаш йиғилиши
- ФУМО таркибида «Машинасозлик» йўналиши бўйича робототехника соҳасида таълим бўйича илмий-услубий кенгашнинг вазифалари ва таркиби тўғрисида
- Робототехника соҳасида ихтисосликнинг очилиши ҳақида
- Етакчи техник университетларда бакалаврлар ва магистрантларни тайёрлаш ҳолати ва профиллари тўғрисида
Рўйхатдан ўтиш учун сайтда: http://popov-robotics.bmstu.ru/ru/
Ташкилотчилар билан алоқа қилиш учун электрон манзил: popov-robotics@bmstu.ru