Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Avlod Media oлийгоҳлараро медиа-портал

Лойиҳанинг асосий мақсади - талаба муаллифлари ва мутахассисларини порталда ёритилган материаллар ва мавзуларни ёзиш, шарҳлаш ва кўриб чиқиш жараёнига жалб қилиш орқали уларни шаклланишига ҳисса қўшадиган янгиликлар ва маърифий маълумотларни тарқатиш учун кўп функционал виртуал платформани яратиш.

«Aвлод Медиа» талабалар медиа-портали ёшларга ёзишни ўрганишга ва янги аудиторияга эришишга имкон беради. Бу эса бизнинг оммавий ахборот воситалари, журналистика, матбуот хизматлари ва блоглар юритишнинг ривожига қўшган ҳиссамиздир.

Ушбу платформа талабалар ва ҳозирги кун муаммоларини муҳокама қилиш учун жой, мулоқот, ўзаро таъсир ўтказиш, билим алмашиш учун жой, шунингдек талабаларнинг ютуқларини оммалаштириш учун манба бўлиши, ўқув манбаи бўлиб хизмат қилиши  мумкин.

Медиа-порталнинг асосий афзалликлари:

- ахборотни қабул қилиш қулай  ва осонлиги;

- турли хил визуал ва аудиал воситаларидан фойдаланишнинг кенг имкониятлари;

- ахборот билан таъминлаш самарадорлиги;

- босмахона хизматлари учун харажатлар йўқлиги сабабли, босма нашрларга нисбатан тежамкорлик.

Медиа-порталнинг вазифалари:

- ОAВда мавжуд глобал тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг масс-медиа ташаббусларини марказлаштириш ва ривожлантириш;

- талаба ОAВларига ёшларнинг ишонч даражасини ошириш;

- олийгоҳлараро ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш;

- олийгоҳларнинг бошқарув органлари ва талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ўзаро алоқанинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

- замонавий реалликларни ҳисобга олган ҳолда талабалар ОAВ фаолияти самарадорлигини ошириш;

- маданиятни сақлаш ва ривожлантириш, ахлоқий ва ватанпарварлик тамойилларини жамоатчилик онгида мустаҳкамлаш, таълим тизимини янада шакллантириш;

- мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий қиёфасини шакллантириш тизимини яратиш; ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ёрдам бериш.

Талабалар медиа-портали касбий таълимнинг тўлақонли воситаси бўлиб хизмат қилади ва муҳим касбий ваколатларни шакллантириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади