Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Мурал — янги маданий бурилиш бўлиб

photo_2020-10-26_12-35-40

photo_2020-10-26_12-35-43

Ушбу лойиҳа янги маданий бурилиш бўлиб, барчанинг кўз ўнгида истеъдодли рассомлар томонидан амалга оширилади. Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро Фонди директори ҳамда лойиҳа раҳбари Бобур Фармановнинг сўзларига кўра, асар учун жой тасодифан танланмаган.

«Мурал кўринмас душманга қарши курашаётган шифокорлар қаҳрамонлигининг рамзига айланди. Биз муралнинг жойи ҳам қандайдир маънога эга бўлишини истадик – кўп қаватли уйдан узоқ бўлмаган масофада коронавирусга чалинган беморларни тақсимлаш маркази мавжуд. Кўпгина шифокорлар икки ой ёки ундан ортиқ муддат давомида уйда эмаслар. Шу сабабли, кўп йиллар давомида сақланиб қолувчи ҳамда Ўзбекистон аҳолиси ва шифокорлари босиб ўтган йўлни эслатиб турувчи ушбу ижодий хабар орқали уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз».

Бу лойиҳа Фондимиз ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг қўшма пилот лойиҳасидир. Ташкилотчилар бу йўналишни ривожлантириш ҳамда бошқа туман ва шаҳарлар маъмурияти, жумладан ижодий соҳа вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истагидалар.

Биз шаҳарнинг янги қиёфасини яратишга ҳисса қўшиш, шунингдек маҳаллий ижодкорликни ривожлантириш мақсадида мураллар билан ишлаймиз. Масалан, Грузия ва AҚШнинг кўплаб шаҳарларида кўча санъати замонавий очиқ осмон остидаги музейларни яратишга хизмат қилган.

Биз рассомлар ва ҳомийларни ҳамкорлик учун таклиф қиламиз. Ёрдамингиз, ғояларингиз ёки янги расмлар учун хайрия маблағларини таклиф қилиш учун info@ziyoforum.uz электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади