«Проректорлар клуби» — бу Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар олий ўқув юртлари проректорлари ўртасида тажриба алмашиш ва профессионал алоқаларни ўрнатиш учун очиқ майдон бўлиб, лойиҳа 2021 йил бошида ўз фаолиятини бошлаган.
Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари:
Олий таълим субъектларининг маъмурий фаолиятини ривожлантириш;
Талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви тизимини ривожлантириш;
Илмий фаолиятни оммалаштиришга янгича ёндашиш;
Чет эл олийгоҳлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Талабалар мобиллигини ривожлантириш;
Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
Ўзбекистон олийгоҳлари ўртасида танишув ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш.
Ушбу лойиҳа Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма лойиҳасидир.