Up Your Skills – бу ҳар ойда олиб борилувчи онлайн таълим платформаси. Олдиндан танланган мавзу бўйича интенсив курс ўтказилади.
Платформадан мақсад – иштирокчи-талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий ва тадқиқот ишларида кўмаклашиш.
Бугунги кунга қадар бизнинг таълим платформамиздан юзлаб ўрганувчилар ва ўнлаб ўқитувчилар фойдаланиб келмоқда. Маърузачилар қаторида чет эллик ҳамкорларимиз ҳам бор.
Биз тўхтовсиз ривожланишдамиз ва лойиҳаларимиз қамровини янада кенгайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш ҳаракатидамиз. Иштирок этиш ёки янги ғоялар таклиф қилиш истагингиз бўлса, ziyoforum@gmail.com электрон манзилига хабар юборинг.