Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

«Ўзбекистон дўстлари»

                 20190726_0719 

«Ўзбекистон дўстлари» – Ziyo Forum ташаббуси бўлиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш истагини билдирган халқаро экспертлар жамоасини яратишни ўз олдига мақсад қилган.

Лойиҳадан мақсад текширувдан ўтган «Ўзбекистон дўстлари» Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўз фикрини билдириши, Ўзбекистон учун фойдали бўладиган лойиҳалар таклиф этиши мумкин бўлган ҳамда Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши ва инновацион фаолиятини ташкил этиши учун  тадбирлар уюштириш таклифини берадиган платформа яратишдир.

Пандемия даврида муҳокамалар Интернет тармоғида амалга оширилса-да,  пандемиядан сўнг,  фикр алмашиш форматидаги бир нечта «Ўзбекистон дўстлари» тадбирларини уюштиришни режалаштирганмиз.  Биз инсоният ҳаётига алоқадор барча соҳа ва бўлимлардан дўстлар қидирмоқдамиз.

Дўстлар учун талаблар:

  • Магистрлик ёки ундан юқори илмий даража
  • Катта иш тажрибаси
  • Хорижликлар ҳамда чет элда истиқомат қилувчи ватандошларимиз
  • Эътиборли,  ташаббускор ва узоқни кўра оладиган

Мақсадлар:

  • Маҳаллий ва халқаро миқёсда иш сиёсатини ишлаб чиқиш
  • Марказий Осиё,  шу жумладан,  Ўзбекистон учун долзарб ва муҳим бўлган масалаларни тадқиқ этиш
  • Халқаро ташкилотлар ва агентликлар билан алоқаларни ўрнатиш ва қўшма дастурларни ишлаб чиқиш
  • Атоқли Ўзбекистон фуқаролари ва ҳурматли халқаро меҳмонларга бағишланган турли мавзулардаги конференсиялар,  семинарлар ва нотиқлик учрашувларини ташкил этиш
  • Фикр алмашиш форуми/платформасини тақдим этиш
  • Иқтисодий фикрлашга ва танқислик,  танлов ҳамда савдо оламини тушунишни тадбиқ этиш

Мақсадли гуруҳлар:

«Ўзбекистон дўстлари»нинг мақсадли гуруҳлари хилма-хил бўлиб,  глобал ва маҳаллий сиёсатчиларни қамраб олади. «Ўзбекистон дўстлари» глобал ривожланиш билан ҳамоҳангликда қуйи даромадли мамлакатларнинг манфаатлари ва муаммолари тўғрисида маълумот беришга ҳаракат қилади. Бунда «Ўзбекистон дўстлари»жамиятнинг барча муҳим қатламлари,  жумладан жамоатчилик намоёндалари,  ҳукумат амалдорлари,  бизнес раҳбарлари,  фуқаролик жамияти аъзолари,  олимлар,  ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва бошқа қизиқиш билдирган гуруҳларни қамраб олади.

 

Иштирок учун ариза тўлдириш

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади