Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Интенсивная терапия при COVID-19: обучение врачей-реаниматологов

 

18 ва 19 апрель кунлари Ziyo Forum ҳамкорлигида Ягона вазият маркази фаолияти доирасида «COVID-19 да   интенсив терапия» дастури бўйича онлайн-ўқув машғулотлари ўтказилди.⠀

Курс авторлари ТошВМОИ нинг анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Сабиров Д.М. ва унинг бошчилигидаги кафедра жамоаси бўлди.

Журабай Марифбаевич – 50 йилдан ортиқ анестезиология соҳасида ишлаб келаётган таниқли олим.

1997 йилдан 2017 йилгача у ректор сифатида раҳбарлик қилган ТошВМОИда сўнгги ишланмалар ва дори воситалари амалиётга жорий қилинди, бир қатор халқаро илмий конференциялар ўтказилди, докторлик ва номзодлик диссертациялари ёқланди.⠀

Бундан ташқари, курс жамоаси таркибига т.ф.н., доц. Батиров У.Б., т.ф.н., доц. М.Б.Красненкова, ассистентлар М.А.Махмудов, А.Л. Росстальная, С.К. Тараян ва С.Э. Хайдарова киришган. Курс фаолият олиб бораётган анестезиолог-реаниматологлар учун мўлжалланган. У COVID-19 зарарланганлар билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни, уларга керакли респираторли ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи (ИВЛ) аппаратлар билан ишлашни ўргатишни ўз ичига олади.⠀

Бугунги кунга қадар, 6 та тиббиёт ОЎЮнинг 50 нафар тренер-ўқитувчилари таҳсил олдилар, 20 апрелдан бошлаб улар республиканинг барча ҳудудларидаги реаниматолог-анестезиологлар учун ушбу курсни ўтказадилар.

 

photo_2020-04-20_18-57-33

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади