6 январь санасида Республика Олий таълим кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш таркибида Илм фан ва таълим тарбияни ривожлантириш Ziyo Forum фонди раиси - Фармонов Бобур Бахромович ҳам иштирок этди.
Республика Олий таълим кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилган бўлиб, янги технологиялар ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш ёрдамида мамлакатда олий таълим сифатини яхшилаш ва тизимни такомиллаштириш бўйича конструктив тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган маслаҳат органи ҳисобланади.