Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Таниш-билиш ҳаммасини ҳал қиладими?

Муваффақиятнинг ажралмас бўлагими, ёки коррупциянинг асоси? Фойдали таниш-билишлар орттириш бугунги дунёда қанчалик асқотади? Шу каби саволлар 2019 йилнинг 13 декабрь санасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг турли факультетларидан йиғилган 450 нафар талабалар иштирокида ноанъанавий мунозара шаклида бўлиб ўтган «Таниш-билиш ҳаммасини ҳал қиладими?» жарангдор номли тадбирда берилди.

7ad30566ad7186fe9e65a

Спикер ролида Фонди жамоаси номидан Беҳруз Ҳамзаев (инфлюенсерлар халқаро конгресси ташкилотчиси ва идеологи, «Ўзбек Аппарель» бренди асосчиси), Алишер Жуманиязов (RedPen, VOT, Citizen ахборот манбалари асосчиси, Alfa Education таълим лойиҳаси раҳбари), Ферузхан Якубхўжаев (машҳур блогер, The Tower Group маркетинг бўлими раҳбари), Бобур Фарманов (жамоат арбоби, Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Ziyo Forum фонди директори) иштирок этди. Ёш экспертлар турли соҳаларда ўзларининг профессионал тажрибаси, мувафаққият сари босган йўллари ва дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб, замонавий дунёда фойдали алоқалар, танишлар ва и community аҳамияти тўғрисида мунозара қилди. Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари янги Ziyo Forum — фаол ёшлар иқтидорини юзага чиқара оладиган майдон лойиҳасини тақдим этди.

Тадбирнинг ноодатий кўриниши иккала томон ҳам жонли мулоқот қилиб, фикр алмаша оладиган интерактив тарзда ўтишига имкон яратди. Натижада иштирокчилар ҳамма масалаларни таниш-билиш эмас, балки қобилият, мақсадга эгалик ва меҳнатга лаёқатлилик ҳал қилиши ҳақида умумий хулосага келди.

 

7b5570f2189cdf0bf5f80 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади