Бугун Ziyo Forum фонди директори Бобур Фарманов Гулистон шаҳрига жўнади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил қилинган «Сирдарё биз сен билан» акцияси доирасида, Сардоба сув омбори тошқинидан талофат кўрганларга инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Айни пайтда Сирдарё вилоятининг ўн минглаб аҳолиси бошпанасиз қолган ва мажбуран қўшни ҳудудларга эвакуация қилиндилар. Фонд жабрланганларнинг барчасига ўз ҳамдардлигини билдирди ва қўллаб-қувватлади ҳамда уларга ёрдам беришга ўзининг ҳиссасини қўшди.