Олий ўқув юртлари назорати бўйича гуруҳ фаолияти доирасида бир ҳафта давомида Ziyo Forum фонди раиси ва Республика Олий таълим кенгаши аъзоси Фармонов Бобур Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та турли ОТМ талабалари билан учрашувлар ўтказди.
ОТМ талабалари билан учрашув ҳамда икки томонлама мулоқот давомида қатор муаммолар, жумладан, талабалар кенгашлари, тадбирлар, инфратузилмадан эркин фойдаланиш имкони йўқлиги, натижада ёш авлоднинг ўзаро ҳамкорлик даражаси суст экани қайд этилди. Бироқ мавжум муаммоларга қарамасдан, Бобур Фармонов барча ОТМ талабалари зарур амалий билимларни олишга кучли интилиши борлигини билдирди.
Айни пайтда талабалик муҳитини яхшилаш мақсадида қайд этилган муаммоларни кўриб чиқиш ва уларга ечим топиш бўйича, шунингдек, Қорақалпоғистон ОТМларида иқтидорли талабаларни аниқлаш бўйича ҳаракат ишлари бошланган.