World Vatandosh Accelerator — бу Ўзбекистондаги биринчи виртуал акселератор бўлиб, бутун дунёдаги Ўзбекистонлик муҳожир новаторларни, ишлаб келаётган стартапларни ва тадбиркорларни жалб қилиш йўли орқали, мамлакатга ва жамиятга оид глобал муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган.
Акселератор бу нима?
Акселератор — бу бизнесларни, лойиҳаларни ва ғояларни эрта босқичда қўллаб-қувватлаш модели бўлиб, у лойиҳани энг қисқа муддатларда жадал ривожлантиришни ўз ичига олади. Лойиҳа тез амалга оширилиши ва бозорга чиқиши учун инвестициялаш, инфратузилма, маъмурий, эксперт ва ахборот ёрдами билан таъминланади.
World Vatandosh Accelerator асосий мақсади нимада?
Энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, 5 миллиондан 10 миллионгача ўзбекистонлик муҳожирлар чет элда истиқомат қилишади. Уларнинг аксарияти халқаро корпорацияларда юқори лавозимларни эгаллайдилар, йирик компанияларнинг раҳбарлари ва олимлар бўлиб, улар мамлакат тараққиётида улкан ютуқларга эришиш учун қўлланиладиган энг илғор технологиялар ва амалиёт билан ўртоқлаша оладилар.
Шундай қилиб, ушбу акселератор иқтисодиёт барча соҳаларининг устувор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, энг илғор технологиялар ва амалиётларни мамлакатимизга жалб қилиш ва ўтказишга қаратилган. WВА — бу чет элда маълум ютуқларга эришган ўзбекистонлик муҳожирларнинг иқтисодиёт, туризм, АКТ, саноат, қишлоқ хўжалиги, юқори технологиялар, банк ва бошқа соҳаларини ривожлантириш ва оптималлаштириш бўйича таклифларни тўплаш режалаштирилаётган онлайн платформа.
Натижада, иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишида сезиларли ўсиш ва ЯИМнинг узоқ муддатли ўсиши кутилади, шунингдек, тўртинчи саноат инқилобига хос технологияларнинг изчил ривожланиши кутилмоқда.
WVA дастурининг тузилмаси
6 ҳафталик дастур қуйидаги босқичларда тузилган бўлиб, ташкилотлар ва компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни осонлаштиради:
- Саралаш босқичи
- Ечимларни муҳокама қилиш
- Пилот лойиҳасини ишлаб чиқиш
- Лойиҳани баҳолаш
- Қарор қабул қилиш
- Шартнома тузиш
- Интеграция бошланиши
Ташкилотчилар
World Vatandosh Accelerator ташаббусининг ташкилотчилари Ziyo Forum Фонди, World Influencers Network, Adjacent Possibilities Corp глобал тармоғидир.
Ариза бериш, танловда иштирок этиш ва мамлакатдаги биринчи бутунжаҳон виртуал акселератори ҳақидаги кўпроқ маълумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин.