Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Apple ва Google коронавирусга қарши кураш технологиясини ишлаб чиқдилар

 

Apple ва Google смартфонларнинг иловаси учун узоқ вақт кутилган технологияни ишлаб чиқдилар, бу одамларни коронавирус инфекциясига чалинган бўлиш эҳтимоли  тўғрисида автоматик равишда хабардор қилади. 

Ўтган ойда рақобатдош-компаниялар коронавирус тарқалишини кузатиш ва тўхтатиб туришга ёрдам берадиган технологиялар яратиш учун мисли кўрилмаган ҳамкорлик тўғрисида эълон қилишди.

Дастур таъминоти Bluetooth симсиз технологиясидан фойдаланади ва оддий принцип асосида ишлайди. Агар,бирор одамга «коронавирус» ташҳиси қўйилса, унинг яқинида бўлган ҳар бир кишига махсус огоҳлантириш юборилади. Бундай хабарномани олганлар «ўз-ўзини яккалаш» режимига ўтишлари ва коронавирусга тест топширишлари мумкин.

Биринчи босқичда ишлаб чиқувчилар ушбу технологияни турли мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш ташкилотларининг расмий мобил иловаларига созлаш учун қурилмаларини тақдим этишни режалаштирмоқда, сўнгра, уни тўғридан-тўғри Android ва iOS операцион тизимларида тадбиқ этишади.

Кўпгина мамлакатларнинг ҳукуматлари COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун ўзларининг мобил иловаларини яратишга ҳаракат қилишган, асосан, улар муваффақиятсиз чиқган. Бироқ, кўпчилик Apple ва Android смартфонларининг техник муаммоларига дуч келишди, шунинг учун, иловалар кенг қўлланилмади. Аксарият смартфонлар GPSдан одамларнинг жойлашган ерларини кузатиш учун фойдаланадилар, Apple ва Google эса улардан ўз янги қурилмаларида махфийлик ва аниқлик муаммолари туфайли фойдаланмайдилар.

Яратувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг «коронавируснинг таъсири тўғрисидаги огоҳлантириш» автоматик тизими бегона одамлар билан алоқада бўладиган ва COVID-19 вирусини ҳали ҳеч қандай аломатлари бўлмаган ташувчиси орқали тарқалишини секинлаштиради.
Иловадан фойдаланувчининг шахси идентификатори тез-тез ўзгариб турадиган шифрлаш ва аноним маёқ-идентификаторлари билан ҳимояланган. Дастурни 2015 йил сентябрь ойидан бери чиқарилган Android ва iPhone, нинг кўпгина моделларига юклаб олиш мумкин бўлади.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади