Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Масофавий таълим: афзалликлари ва камчиликлари

Замонавий технологиялар туфайли, биз уйдан чиқмасдан ҳам таълим олишимиз мумкин. Онлайн-таълим эндиликда бирор янгилик сифатида камроқ қабул қилинмоқда, баъзида ҳатто бутунлай стандарт таълим дастурининг бир қисмига айланиб бормоқда. Ушбу таълим тизими қанчалик қулай ва самарали? Келинг, масофавий таълимнинг барча афзалликлари ва қулайликларини кўриб чиқамиз.

Афзалликлари

Мослашувчан график

Сиз хоҳлаган вақтда, истаганингизча,  қаерда хоҳласангиз ўқишингиз мумкин. Айнан ушбу мослашувчанлик туфайли онлайн-таълим бир вақтнинг ўзида ишлайдиган ва фарзандлар тарбияси билан шуғулланадиган катта ёшдаги талабалар орасида жуда машҳур. 

Боғланиш имконияти

Таълим олишингиз учун зарур бўлган нарса, бор-йўғи бу интернет тармоғига уланган компьютер. Барча ўқув материаллари, маърузалар ва вазифалар электрон почта ёки ҳар қандай файл узатиш тизими орқали жўнатилади.

Камҳаражатлилик

Кўп ҳолатларда онлайн-таълим одатдаги таълимдан арзонроқ. Ахир, масофавий таълим жараёнини ташкиллаштириш якуний қийматга таъсир қиладиган, алоҳида хона ва махсус жиҳозларни талаб қилмайди. 

Камчиликлари

Обрў

Кўпгина иш берувчилар масофавий таълимни тан олмайдилар. Баъзида, мутлақо тенг бўлган номзодларни суҳбатдан ўтказиш вақтида, улардан бири оддий институтда таълим олган, иккинчиси эса – масофавий таълим олган бўлса, ишга жойлашишдаги устуворлик оддий ОТМ ни битирган кишига берилади. 

Ўзига нисбатан интизомлилик

Мустақил ишлаш жуда тартибли ва интизомли бўлишни талаб этади. Топшириқларни бажариш ва маърузаларни тинглаш кўпинча кейинга қолдирилади, бу эса  ўқув жараёни самарасиз бўлишига олиб келади.

Ўзаро ижтимоий муносабатнинг йўқлиги

Онлайн-таълимнинг энг катта камчиликларидан бири бу - ижтимоий муносабатларнинг етишмаслиги. Университет карьера учун муҳимдир, лекин унутмангки, сиз у ерда қизиқарли инсонлар билан танишишингиз ва яхши дўстлар орттиришингиз мумкин

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади