Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Дунё 5G га қайндай қилиб етиб келди ва яқин келажакда бизни нималар кутмоқда

Кўпчиликка 5G технологияси яқинда пайдо бўлгандек туюлади. Бироқ, уни тадқиқ қилиш бир йилдан кўпроқ вақт давомида амалга оширилди. Келинг, барчаси қандай бошланганлиги ва келажакда симсиз алоқа соҳасида қандай ўзгаришларни кутиш мумкинлигини кўриб чиқайлик.

 


photo_2020-06-12_19-07-11.jpg

1G (1970-1980 йй.)

1G симсиз технология тизимларининг биринчи авлоди мобил телефонлар пайдо бўлиши билан бирга кириб келди. Ушбу қурилмалар ва тармоқлар мобил овозли қўнғироқларни амалга оширади, бундан ортиғига қодир эмас.

 

photo_2020-06-12_19-07-13.jpg

2G (1991 й. Финляндия)

2G технологиясида овозли қўнғироқлар мукаммаллашди ва матнли хабарлар (SMS), кейин эса мультимедиа хабарлари (MMS) билан алмашиш ҳам тадбиқ қилинди. Охир-оқибатда бу, 2000 йилларнинг бошида уяли алоқа саноатининг кенг оммалашишига ёрдам берди.

photo_2020-06-12_19-07-15.jpg

3G (1990 й. Япония)

Алоқанинг учинчи авлод стандарти мультимедиа иловаларидан, жумладан, мобил интернет ва видеоалоқадан,  фойдаланишга имкон берди. 3G энг сўнгги итерациялар маълумотларни узатиш тезлигини 4 Мбит/с гача кучайтириб беришга қодир.

 

photo_2020-06-12_19-07-18.jpg

4G (2012 й. Буюк Британия)

4G (ҳозирда — 4G LTE)  авлоди операторга боғлиқ равишда реал тезликни 10 дан 50 Мбит /с гача оширишга қодир. Юқори тезлик мобил онлайн-ўйинларни,  HD-TV жонли трансляцияларини, гуруҳли видеоконференцияларни, шунингдек, уланиш учун уй шароитида ечимларини ва ҳатто AR/VR каби имкониятларни тақдим этади.

 


photo_2020-06-12_19-07-21.jpg

5G (2018 й. АҚШ)

5G технологиясига бўлган асосий талаблар маълумотларни узатиш тезлигини бир неча маротаба кўпайиши (10 Гбит/с гача), тармоқнинг кечикишини пасайиши ва мобил маълумотлар ҳажмининг 1000 мартага кўпайиши ҳисобланади. Ўзбекистонда 2019 йилнинг кузида Ucell ва Uzmobile ICTExpo да тармоқ имкониятларини намойиш қилиб, 5G ни тестдан ўтказишни бошладилар.

SpeedTest хизмати ёрдамида ўлчаниб,қайд этилган максимал тезлик 1 376 Мбит/с гача бўлган. Мамлакатдаги биринчи 11 та 5G станцияларнинг ишга туширилиши 2020 йилнинг ноябрь ойига режалаштирилган.

photo_2020-06-12_19-07-23.jpg 6G

6G концепцияси бу ер усти симсиз ва сунъий йўлдош алоқасининг ўрнатилган технологиясини ўзида акс эттиради. Узлуксиз глобал қамровни таъминлаш мақсадида сунъий йўлдош алоқасини 6G уяли алоқа тармоғига бирлаштириш орқали тармоқ сигналларини ҳар қандай олис қишлоқларга етказиб бериш мумкин. Мутахассислар асосий талаблардан бири маълумотлар узатиш тезлигини 100 Гбит/с дан 1 Тбит/с гача кўрсатмоқда.

Шу йилнинг май ойида Xiaomi янги 6G тармоғининг дастлабки тестларини бошлаганлиги маълум бўлди.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади