Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Қандай қилиб маълумотни тезроқ ўзлаштириш ва эслаб қолиш мумкин?

Ҳар биримиз иложи борича кўпроқ маълумотни эслаб қолишни хоҳлаймиз. Тез ўргансангиз, бу сизга муҳим рақобат устунлигини беради. Фан сизга тезроқ ўрганишга ёрдам берадиган бир қанча самарали усул ва техникани таклиф этади.

Бошқаларга ўргатиш

Мураккаб нарсаларни содда сўзлар билан тушунтиришга ҳаракат қилиб, сиз мураккаб тушунчаларни мавжуд нарсалар билан боғлашни бошлайсиз, демак – яхшиси ўзлаштириб олиш ва эслаб қолиш.

Билим олишга қисқа вақт ажратиш

Тадқиқотчилар янги материални ўрганиш учун 5-10 дақиқалик танаффуслар билан 30-50 дақиқа ажратишни маслаҳат беришади.

Қўлда ёзилган эслатмалар

Қўлда ёзилган эслатмалар яхшироқ тушунишга ва эслаб қолишга  ёрдам беради, маълумотни ўз сўзларингиз билан ифодалаш эса, уни хотирада узоқроқ сақлашга ёрдам беради.

Диаграмма ва жадваллар

Фикрларни қоғозга тушириш, мавҳум маълумотни икки ўлчовли тасвирга айлантириш — маълумотни тезда эслаб қолиш ва ўзлаштиришнинг энг осон усулларидан биридир.

Материални ўзлаштириш давомийлигини узайтиринг

Материални яхши эслаб қолиш учун у билан биринчи марта танишиб чиққанингиздан сўнг, бир ёки икки кун ичида такрорлаш мақсадга мувофиқ.

Ухлашни унутманг

Чуқур уйқу даврида янги маълумотлар хотирада мустаҳкамланади, бунинг учун сиз уни ўрганганингиздан кейин 12 соат ичида  ухлашга ётишингиз керак.

Сўзларни сўз бирикмаларида ўрганиш

Тил ўрганаётганлар учун: янги элементни аллақачон таниш бўлган элемент билан боғлаш, бу хотирада мустаҳкам ўрнашишга ёрдам беради.

Ҳар хил йўл билан машқ қилинг, ёндашувингизни ўзгартиринг

Амалий машғулотлардаги кичик ўзгаришлар материални тезроқ ва самарали ўрганишга ёрдам беради.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади