![]() Мақсадлар Лойиҳанинг мақсадини айтинг. Унутманг, мақсад эришиладиган, ўлчанадиган ва вақти чекланган бўлиши керак. |
![]() Аннотация Аннотацияда лойиҳа, унинг ғоялари ва тадқиқот усуллари ҳақида батафсил, аммо, қисқача маълумот бўлиши керак.
|
![]() Эҳтиёжлар Лойиҳа муваффақиятли бажарилиши учун қондирилиши керак бўлган барча эҳтиёжлар рўйхатини асосланг. Рўйхатни қисқа ва аниқ талаблар билан тузишга ҳаракат қилинг.
|
![]() Ташкилот Тадқиқот ўтказилиш режалаштирилган ташкилотни тасвирлаб беринг. Ёдингизда бўлсин: ушбу тадқиқот соҳасида ташкилотнинг обрўси қанчалик баланд бўлса, грант олиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
|
Мақсад ва вазифалар Бу аризанинг асосий бўлими. Энг кўп учрайдиган хатолардан бири —лойиҳаларнинг мақсадлари ва вазифаларининг чалкашлиги. Мақсадлар — стратегик мўлжал/нишон, вазифалар — натижаларга эришиш тактикасидир.
|
Молиялашни асослаш Синчковлик билан харажатлар сметасини ишлаб чиқинг, унга фақат лойиҳа эҳтиёжларини амалга ошириш учун зарур бўлган тўловларни киритинг. |