Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Zoom дан қандай фойдаланиш керак

Коронавирус билан боғлиқ воқеалар асносида Zoom фойдаланувчиларининг сони кескин ошди. Шу билан бирга,  хакерлар ва бузувчиларнинг тузоғига тушмаслик учун қулай ва арзон хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида бир қатор саволлар туғилди. Биз киберхавфсизлик бўйича экспертларнинг тавсияларини тўпладик ва уларни сиз билан баҳам кўрамиз.

Расмий

Сохта иловалардан  эҳтиёт бўлинг. Компьютерлар ва смартфонлар учун дастурларни  фақат расмий манбалардан юклаб олинг.

Икки факторли аутентификация

Ишончли ноёб паролдан фойдаланинг ва сизнинг ҳисоб маълумотингизни ҳимоя қиладиган икки факторли аутентификацияни ёқинг, гарчи ҳисобга олиш маълумотлари интернетга «кириб кетадиган» бўлса ҳам.

Кутиш хонасидан фойдаланинг

Бу ташкилотчига йиғилишга ким кираётганлигини, бегоналардан ҳеч ким видеоалоқа  қатнашчиларининг рўйхатига киритилмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун текшириш имконини беради.

Экран намойиши

Бошқа иштирокчилар сизнинг экранингизда бўлаётган барча нарсаларни кўрмасликлари учун, сиз экраннинг намойиш функциясини  олдиндан ўчириб қўйиш ҳақида қайғуришингиз керак.

Учрашув идентификатори ва пароль

Конференцияларингизни ҳимоя қилиш учун пароллардан фойдаланинг ва ҳеч қачон ўз йиғилиш идентификаторингизни бировга берманг. Бу  видеоконференциянгизда исталмаган меҳмонларнинг пайдо бўлишини чеклашнинг энг ишончли усулларидан биридир.

Шахсий конференция идентификатори (PMI)

Zoom конференцияларига ҳаволаларни оммавий тақдим этиладиган манбаларда эълон қилмасликка ҳаракат қилинг. Агар сиз ҳали ҳам буни амалга оширишингиз керак бўлса, ушбу тадбирлар учун «Шахсий конференция идентификаторидан фойдаланиш» (PMI ) параметрини ўчириб қўйинг.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади