Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

2020-2025 йилларда ким бўлиб ишлаш керак?

«Сколково» экспертларининг фикрига кўра келажакдаги истиқболли касблар

Сити-фермер (мегаполисларни фойдали ободонлаштириш билан шуғулланади);

Молекуляр  диетолог (тананинг индивидуал тузилишини молекуляр даражада ўрганиб чиқади ва озиш, вазн йўқотиш ёки вазнни сақлаб қолиш учун ноёб дастурларни яратади);

Онлайн- шифокор (беморларни юзма-юз қабул қилиш усулида ишлайдиган кўпгина шифокорларнинг ўрнини боса олади);

Космик туризм бўйича менежер

(юлдузларга парвозни  ташкил қиладиган мутахассислар);

Рақамли лингвист

(онлайн таржимонлар, қидирув тизимлари ва бошқа роботлаштирилган  қурилмалар билан ишлайди, машиналар тилини одамлар учун мослаштиради).

 

2020-2025 йилларда ким бўлиб  ишлаш керак?

2020 йилдан 2025 йилгача Интернет фаолияти ва кўникмаларига тегишли касблар талабга эга бўлиб, уларни ўзлаштириб, сиз пулсиз қолмайсиз ва дунёнинг исталган нуқтасидан масофадан туриб ишлашингиз мумкин бўлади.

Интернет-маркетолог

Интернет- рекламанинг турли хилларини тушунадиган, сотув  воронкасини қуришни биладиган, жараёнларни автоматлаштиришни ва мижоз билан онлайн равишда алоқа ўрнатишни биладиган киши ҳали узоқ вақт талаб қилинади.

Интернет-реклама бўйича мутахассис

Интернет реклама бўйича мутахассиснинг фаолият соҳаси реклама кампанияларини тўғридан-тўғри созлашни ўз ичига олади.

Веб-дастурчиси

Ушбу йўналиш - ижодий ва техник кўникмаларнинг уйғунлиги. Сиз фақат интерфейсларни ишлаб чиқиш билан шуғулланишингиз ёхуд техник қисмни дастурлаштиришингиз мумкин (бэкэнд) ёхуд конструкторларда сайтлар яратишингиз мумкин.

Программист (дастурчи) 
Код билан ишлаш – маҳорат, бунинг учун дунёдаги йирик компаниялар катта миқдордаги пул тўлашга тайёр.Тажрибали дастурчиларнинг орқасидан ҳақиқатан ов қилишади, иш ҳақи кўпинча ақлга сиғмайдиган рақамларга етади.  
Ва албатта, меҳнат бозорида шифокорлар ҳар доим ҳам талабга эга бўлади. Уларнинг орасида энг кўп ҳақ оладиганлар:
Жарроҳлар
Анестезиологлар
Стоматологлар

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади