Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

2020 йилнинг илмий шов-шувлари

Коронавирус пандемияси ва унга қарши кўрилаётган чоралар турли соҳаларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйганига қарамай, дунёдаги кўплаб олимлар фаолликни давом эттирмоқдалар. Олимлар ва муҳандислар томонидан йилнинг ўтган  учдан бир қисмида тақдим этилган баъзи кашфиётлар ва ихтиролар йилнинг илмий шов-шувлари  рўйхатига киритилиши мумкин.

Уйқуни бошқариш

Массачусет технология институти муҳандислари ухлаб ётган одамдан  тушлар мавзуни сўрашга қодир бўлган қурилма ишлаб чиқдилар. Бунинг учун, одам юрак мушакларининг қисқаришини кузатадиган, сенсорли махсус қўлқоп кийиши кифоя. Тизим, инсон гипнагогия (уйғониш ва уйқу ўртасида) ҳолатида эканлигини тушуниши биланоқ, модулга сигнал юборади, бу ёзилган овозли сигнални ишга туширади.

Массалари ҳар хил бўлган қора туйнукларнинг бирлашиши

Астрономлар биринчи марта массалари сезиларли даражада фарқ қиладиган иккита қора туйнукнинг бирлашишини қайд этишди. Улардан бири бошқасига қараганда тўрт баравар оғирроқ. Ушбу кашфиётни LIGO ва VIRGO гравитацион тўлқин детекторлари туфайли бажаришга муваффақ бўлинди. Ҳодиса Қуёш тизимидан 2,4 миллиард ёруғлик йили масофасида бўлган.

Киберпротез қўлли одамга  биринчи марта пайпаслаб кўриш ҳисси қайтарилди  

Киберпротез ва мияга жойлаштирилган чипдан ташкил топган янги нейроинтерфейс беморга шол оёқ-қўлларнинг ҳаракатини бошқариш, шунингдек, нимадир пайпаслашни ҳис қилиш имконини беради. Баттеля Мемориал институти ва Огайо штати Университети ҳузуридаги Векснер тиббиёт марказидаги нейрофизиологлар шол беморга ҳаракат ва нарсани пайпаслаш ҳиссини қайтаришди.

Ҳидларни ажрата оладиган чип

Эндиликда сунъий интеллект заҳарларни ва токсинларни ҳид орқали аниқлай олади. IntelLabs ва  CornellUniversity  олимлари машинага ҳидни қандай аниқлашни ўргатдилар ва у 10 та хавфли кимёвий моддаларнинг ҳидини аниқлай олади. Бу одамлар учун хавфли бўлган токсинларни хавфсиз аниқлашга ёрдам беради.

Олимлар биринчи марта инсон ҳужайраларини ёшартиришди

Стэнфорд университетидаги америкалик олимлар тарихда биринчи марта инсон ҳужайраларининг қаришини тўхтата олдилар. Материал озуқавий моддаларни ўзлаштиради ва ҳужайра қолдиқларини йўқ қилади. Таъкидланишича, белгиларнинг бирига кўра, даволанган ҳужайралар тенгдошларидан 1,5-3,5 ёш кичик бўлган.

Олимлар дунёдаги энг мураккаб нанозаррачани яратдилар

Олимларнинг  халқаро жамоаси дунёдаги энг мураккаб нанозаррачани яратдилар. Тадқиқотлар Мичиган университетида ўтказилди. Сунъий нанозаррача табиатда учрайдиганларига қараганда анчагина мураккаб  бўлиб чиқди. Олимлар заррачалар мураккаблигининг муҳим омили томонларнинг симметриясининг етишмаслиги эканлигини аниқладилар.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади